20 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?
“Ўзгидромет” 20 январь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, кўп ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим вилоятларда кечга томон ёмғир-қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 3–5° илиқ бўлади.