Миннесотадаги норозилик: 1500 нафар ҳарбий жўнатишга тайёрланмоқда
The Washington Post (WP) Пентагондаги мансабдорларига таяниб хабар беришича, АҚШ армиясининг тахминан 1500 нафар ҳарбий хизматчисига Миннесота штатига кўчишга тайёр туриш ҳақида кўрсатма берилган. Сабаб — у ерда иммиграция полицияси (ICE) ҳаракатларига қарши норозилик акциялари тинмаяпти.
Манбаларга кўра, эҳтимолий равишда 11-ҳаво-десант дивизиясининг икки пиёда баталони жалб қилиниши мумкин. Ушбу бўлинмалар Аляскада жойлашган ва қаттиқ совуқ шароитда хизмат қилишга ўрганган. Бу детал ҳам бежиз эмас...