Қорақалпоғистонлик аёл ҳожатхонада туғди
Қорақалпоғистондан бўлган аёл Тошкент шаҳрида ишлаб юрган пайтида оғир фожиали ҳолатга йўл қўйди. Суд ҳужжатларига кўра, у ҳомилани тушириш ва туғруқни тезлаштиришга мўлжалланган дориларни истеъмол қилиб, фарзандини ҳожатхонада дунёга келтирган. Аммо чақалоқ қисқа вақт ичида ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган аёл аввал турмуш қурган, икки нафар фарзандли бўлган. Кейинчалик оилавий муаммолар сабаб ажрашиб, 2024 йилда иш қидириб Тошкентга келган. У сомсахоналардан бирида ишлай бошлаган...