Дорихоналарда спирт ўрнига лосьон берилаётгани фош этилди
Рақобат қўмитаси дорихоналарда “сирли мижоз” усулида махсус ўрганиш ўтказганини маълум қилди. Бунга истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар сабаб бўлган: айрим ҳолатларда одамлар 70 фоизли тиббий спирт сўраганда, дорихона ходимлари унинг ўрнига лосьон таклиф қилаётгани айтилган.
Қўмита ахборот хизматига кўра, текширувларда 20 дан ортиқ дорихона қамраб олинган. Натижада, тахминан 25 фоиз дорихонада спирт талаб қилинганда унинг ўрнига лосьон берилгани аниқланган. Яъни ҳар тўртинчи нуқтада мижоз спирт олаяпман деб...