Навоий вилоятида 5 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиққач вафот этди
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 5 ойлик чақалоқ отасининг ҳаракати ортидан ҳаётдан кўз юмди. Маълумотларга кўра, эркак бола йиғисини тўхтатмоқчи бўлиб, унинг оғзига пайпоқ тиққган ва бу ҳолат ўткир нафас етишмовчилигига олиб келган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Zamon дастури хабарига кўра, ҳодиса 10-январ куни тунги пайт содир бўлган. Она фарзандини оғир аҳволда кўриб, уни зудлик билан шифохонага олиб борган. Шифокорлар клиник ўлим ҳолатини қайд этган, реанимация тадбирлари орқали юрак фаолияти вақтинча тикланган.