Эроннинг Покистондаги элчиси Трамп Теҳронга ҳужум қилмасликни ваъда қилганини айтди
Эроннинг Покистондаги элчиси Резо Амири Моғаддам Исломободга ташрифи чоғида Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тарангликка оид баёнот берди. Унинг айтишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонига уруш истамаслигини билдирган ва Теҳрондан ҳам вазминликни сақлашни сўраган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Дипломатнинг таъкидлашича, у мазкур хабарни тунда, соат 01:00 атрофида олган. Хабарда Трамп Эронни нишонга олиш нияти йўқлиги, бироқ Теҳрон ҳам минтақадаги Америка объектларига зарба бермаслиги кераклиги қайд этилган.