Дугиннинг баёноти: суверенитет баҳси Марказий Осиёда қизиди яна...
Россиялик файласуф ва Z-риторикаси билан танилган Александр Дугин сўнгги интервьюсида постсовет ҳудудидаги давлатлар суверенлиги масаласига кескин ёндашиб, “дунёнинг янги модели”да мустақил миллий давлатлар мавжуд бўлиши мумкин эмас, деган мазмунда фикр билдирди. Бу баёнот ахборот майдонида яна бир бор “ким нимага даъво қиляпти?” деган саволни кун тартибига олиб чиқди.
Дугиннинг асосий тезиси шундан иборат: у “уч қутбли дунё” шаклланяпти, деб ҳисоблайди ва бу тизимда Россия “куч маркази”га айланиб...