Трампнинг “Тинчлик кенгаши” ташаббуси жаҳонни иккига бўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп глобал можароларни ҳал қилиш мақсадида “Тинчлик кенгаши” деб номланган янги ташаббусни илгари сурди. У 60 га яқин давлатни ушбу кенгашга қўшилишга таклиф қилди. Бироқ кўплаб давлатлар бу ташаббусга нисбатан эҳтиёткор муносабат билдирмоқда ва ҳозирча очиқ қўллаб-қувватлашга шошилмаяпти.
Режага кўра, кенгаш аввало Ғазо можароси билан шуғулланади, кейинчалик эса бошқа ҳудудлардаги низоларни ҳам қамраб олади. Кенгашга Доналд Трамп умрбод раислик қилиши белгиланган.