Энди TikTok ёшни постдан ҳам билади: Европада янги назорат
TikTok Европа Иттифоқида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш бўйича янада кучли технологияларни жорий этишни бошламоқчи. Reuters ёзишича, бу қарор регуляторлар босими ва бир йиллик пилот лойиҳа натижаларидан кейин қабул қилинган.
Янги тизим ByteDance’га фойдаланувчининг профиль маълумотлари, жойлаган видеолари ва турли хулқ-атвор сигналларини таҳлил қилиб, аккаунт вояга етмаган (айниқса 13 ёшдан кичик) бўлиши мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради. Энг муҳим нуқта: бундай аккаунтлар автоматик “бан” бўлиб кетмайди ...