Янги рекорд: Ўзбекистонга 2025 йилда 11,7 миллион нафар сайёҳ келди
2025 йил Ўзбекистон туризми учун ҳақиқий “пик” бўлди: туристик мақсадларда мамлакатимизга 11,7 миллион нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу натижа рекорд даражага чиққани билан эътиборли ва Ўзбекистонга бўлган халқаро қизиқиш изчил ошиб бораётганини очиқ кўрсатади.
Энг қизиғи, ўсиш суръати ҳам жиддий: 2024 йилга нисбатан сайёҳлар оқими 3,7 миллион кишига кўпайган. Яъни умумий ўсиш 46,8 фоизга тенг бўлган. Бу рақамлар тасодиф эмас ...