Пересни истеъфо беришга чорловчи чақириқлар: Арбелоа бунга нима деди?
Ла Лиганинг 20-тури доирасидаги “Леванте”га қарши баҳсда “Реал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо ўйин натижасидан ҳам кўра, учрашув вақтида трибуналарда янграган чақириқлар кўпроқ муҳокамага сабаб бўлди. Айрим мухлислар “қироллик клуби” президенти Флорентино Пересни истеъфога чиқишга чорлаб, норозилик кайфиятини яширмади.
Ушбу вазиятга жамоа бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳам бефарқ қолмади. У трибунадаги чақириқлар қаердан келаётганини яхши тушунишини айтиб, бу ерда оддий танқид эмас, бошқа мақсад борлигини урғулади.