Ўзбекистонда 1 ГВт “яшил” базавий қувват лойиҳаси тасдиқланди
Жорий йилнинг 11–15 январ кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида Abu Dhabi Sustainability Week 2026 халқаро форуми бўлиб ўтди. Барқарор ривожланиш, қайта тикланувчи энергия, иқлим молияси ҳамда “яшил” иқтисодиёт атрофида тўпланган ушбу ҳафталикда 150 дан ортиқ давлатлардан давлат идоралари, йирик компаниялар ва нуфузли молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.
Форум доирасида Ўзбекистон учун муҳим қадам ташланди: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Masdar ва Emirates Utilities Development Company (EUDC) ўртасида мамлакатда 24/7 режимида ...