Ўпка касалликларига сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилади
Юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва хавфли хасталикларнинг олдини олиш борасидаги ислоҳотлар ўз мевасини бермоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўтган йил давомида аҳоли ўртасида сил касаллигига чалиниш ҳолатлари 3,7 фоизга қисқарган. Бу натижага эришишда тиббиёт тизимига замонавий технологиялар ва рақамли ечимларнинг татбиқ этилиши асосий омил бўлди.
«BD MAX» — Текор ва аниқ ташхис калити
Силга қарши курашишда вақт энг муҳим омил ҳисобланади. Республика...