Иккита автоголли триллер: «Ан Наср» азобли ғалаба қозонди (видео)
Саудия Пролигасининг 16-турида «Ан Наср» ўз майдонида «Аш Шабоб»ни қабул қилди ва ҳақиқий драматик сценарийда кечган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув осон кечмади: майдонда кескинлик, тезкор голлар ва ҳатто икки томонлама автоголлар “шоу”си ҳам бўлди.
Беллашувда жуда эрта — 2-дақиқанинг ўзидаёқ ҳисоб очилди. «Аш Шабоб» футболчиси Балобаид ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва мезбонлар учун ишни енгиллаштиргандек туюлди. Орадан кўп ўтмай, 8-дақиқада Коман ҳисобни янада катталаштириб, «Ан Наср»ни 2:0 олдинга олиб чиқди.