Гвардиола келажаги ёзда ҳал бўлади, ўрнига мураббий ҳам топиб қўйилди
«Манчестер Сити» раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунига яқин клубдаги кейинги йўл харитасини белгилаб берадиган муҳим учрашув ўтказиши кутилмоқда. Гап оддий: ҳамкорлик давом эттириладими ёки бу саҳифа ёпиладими — айнан шу жиҳат муҳокама марказида бўлади.
X ижтимоий тармоғидаги Topskills Sports UK аккаунти тарқатган хабарга кўра, Гвардиоланинг келажаги яқин ойларда қўлга киритиладиган натижалар билан бевосита боғлиқ. Агар жорий мавсумда «шаҳарликлар» клуб раҳбарияти кутган даражадаги натижани бермаса...