Трамп Гренландия учун Европага божларни оширди
АҚШ Президенти Доналд Трамп Гренландияни сотиб олиш мақсадида Европа давлатларига қарши божларни оширишини маълум қилди. У бу фикрини Truth Social саҳифасида ёзиб, АҚШ Гренландияни олмагунча божлар ошиб боришини айтди. Гренландия Даниянинг катта арктик ороли ҳисобланади.
Трамп 1 февралдан бошлаб Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Нидерландия, Финляндия ва Британиядан келадиган товарларга 10 фоизлик қўшимча бож қўйилишини билдирди. У бу божларни 1 июндан 25 фоизга оширишини...