Эртага ҳаво ҳарорати кескин тушадими?
Ўзгидромет эртага, 18 январь куни кузатиладиган об-ҳаво бўйича қисқача маълумот тақдим этди — қуйида ҳудудлар кесимида.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан булутли бўлади ва қисман очилиб боради. Ҳарорат кечаси −1…0°, кундузи +3…+4° атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кўпроқ булутли бўлади. Ҳарорат кечаси −8…−6°, кундузи −5…−1° гача кўтарилиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво асосан булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси −3…−1°, кундузи 0…+2° атрофида бўлади.