Ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” 18–25 январь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, янги ҳафта бошида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёғингарчилик, асосан қор кўринишида кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади, бироқ 21 январь куни айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари −5…−13 даражагача пасайиши, кундузи эса −6 даражадан +3 даража илиққача бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.