Қозоғистонда сунъий интеллект имом ишга туширилади
Қозоғистонда диний-маърифий соҳада сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси сунъий интеллект асосида ишлайдиган “Имом AI” мобил иловасини ишлаб чиқишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар берди.
Қозоғистон Олий муфтийси Наурйзбай ҳожи Таганулининг сўзларига кўра, мазкур иловани ишга тушириш 2026 йилга мўлжалланган. “Имом AI” ишончли диний манбалар асосида фойдаланувчиларнинг саволларига тезкор ва аниқ жавоблар бериши кутилмоқда.