Туркиядаги йиғин: «Нефтчи» «Алюминий»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди
Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган «Нефтчи» навбатдаги назорат беллашувида майдонга тушди. Фарғоналиклар йиғин давридаги иккинчи синов учрашувини Словениянинг «Алюминий» клубига қарши ўтказиб, мухлисларни қувонтирган натижа қайд этди — «чинорлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ «Нефтчи» анча фаол ҳаракат қилди ва бу босим тез орада самара берди. 15-дақиқада Икром Алибоев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда жамоа ўйинни назорат қилишга интилди...