Мирободда тунда икки аёл уришиб кетди
Тошкент шаҳрида тунги пайтда икки нафар аёл ўртасида келиб чиққан тортишув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа акс этган видео қисқа фурсат ичида тарқалиб, жамоатчилик эътиборини тортди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 15 январь куни соат 23:55 атрофида Миробод туманида, Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бири олдида содир бўлган. 2000 йилда туғилган М.Н. ва 1992 йилда туғилган И.Г. ўртасида аввал оғзаки тортишув келиб чиққан бўлиб...