Гренландиянинг баҳоси қанча: Трампнинг триллион долларлик режаси
АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландияни ўз назоратига олиш ниятидан воз кечмаяпти ва буни минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда Россия ва Хитой таъсирини жиловлаш билан изоҳламоқда. Дунёдаги энг йирик оролни сотиб олиш бўйича баҳслар янги босқичга чиқди: Вашингтон нафақат сиёсий босим, балки улкан молиявий таклифлар билан Копенгаген ва Гренландия халқини ром этмоқчи.
Гренландиянинг нархи: Миллиардлардан триллионларгача
Трамп аллақачон Давлат котиби Марко Рубиога оролни харид қилиш бўйича расмий таклиф ишлаб чиқишни буюрди.