"Реал"нинг Испания Кубогида "шармандали" мағлуб бўлиши сабаби нимада?
Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания Кубогида кутилмаган тарзда барвақт тўхтади. “Қироллик клуби” 1/8 финалда “Альбасете”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан эрта хайрлашди. Бу натижа нафақат мухлисларни, балки Испания ОАВини ҳам қаттиқ “портлатди”.
Учрашувнинг ўзида ҳам “Реал” яна ўша оғриқли нуқталарини кўрсатиб қўйди: жамоа бошланишида икки тезкор гол ўтказиб юборди, ўйин охирига келиб эса назорат ипини бутунлай қўлдан чиқарди. Мазкур ўйин Альваро Арбелоа учун “Реал” бош мураббийи сифатидаги илк катта синовлардан бири бўлди...