Numbeo рейтинги: Ўзбекистон яшаш учун энг арзон давлатлар қаторида
Ўзбекистон дунё миқёсида яшаш харажатлари энг паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди. Numbeo халқаро таҳлилий платформаси эълон қилган рейтинг натижаларига кўра, республика 155 та давлат орасида 138-ўринни эгаллаган. Бу ерда муҳим нюанс бор: ўрин қанчалик паст бўлса, яшаш шунчалик арзон дегани.
Тадқиқотда таққослаш нуқтаси сифатида Нью-Йорк олинган ва у шартли равишда 100 балл деб қабул қилинган. Индекс қанчалик кичик чиқса, мамлакатда уй-жой, хизматлар ва кундалик ҳаёт “ҳамёнга енгилроқ” тушади.