Ўзбекистонда поездлар чипталари нархлари 15 фоизга оширилмоқда
Ўзбекистонда темирйўл орқали йўловчи ташиш хизматлари нархлари оширилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, 2026 йил 1 февралдан бошлаб айрим поездлар, хусусан, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари учун чипта нархлари 15 фоизга қимматлайди.
Қайд этилишича, мазкур қарор техник хизмат кўрсатиш харажатларининг ўсиши, эҳтиёт қисмлар қимматлашуви, электр энергияси ва эксплуатация сарфларининг ортиши билан боғлиқ. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш...