Ўзгидромет огоҳлантиради: 17 январ куни ёмғирли ва қорли ҳаво
17 январ куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет ахборот берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб...