Тошкентда 22 дона жанговар ўқларни 1 300 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида жанговар ўқ-дориларни пуллаб юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2001 йилда туғилган фуқаро харидорга 1 300 АҚШ доллари эвазига 22 дона, калибри 5,45 миллиметр бўлган жанговар ўқларни сотиш пайтида ушланган. Ашёвий далиллар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.
Текширувлар давомида ушланган шахс муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий...