Қозоғистонда автобус ағдарилиб, тўрт киши ҳалок бўлди
Қозоғистонда йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Актау-Бейнеу автомагистралида содир бўлган. Актаудан Бейнеу қишлоғига кетаётган Yutong йўловчи автобуси, ҳайдовчи бошқарувни йўқотганидан сўнг, ағдарилган. Автобусда 50 киши бўлган, жароҳатланганлардан уч нафари касалхонага ётқизилган.
Манғистау вилоят полицияси ҳодисанинг барча жиҳатларини аниқлаш мақсадида тергов олиб бормоқда.