Оқ уй: Трампнинг босими билан Эронда 800 та қатл амалга оширилмади
Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трампнинг “АҚШ босими остида Эрон 800 та қатлни амалга оширмади” деган даъвосига муносабат билдирди. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт пайшанба куни, 15 январда бу ҳақда баёнот берди.
Унинг айтишича, президент маълумотига кўра, 800 та қатл “режалаштирилган бўлган” ва улар 14 январ куни амалга оширилиши керак эди. Бироқ Ливитт бундай маълумот қайси манбаларга таянилганини очиқ айтмади.
Трамп эса аввалроқ “жуда муҳим манбалар” унга Эронда қатллар тўхтатилгани ҳақида хабар берганини иддао қилган.