Мартин Боаке “Андижон”га қайтди, қанча маош олиши ҳам маълум бўлди
“Андижон” клуби кеча расман янги мавсум олдидан муҳим трансферларидан бирини тасдиқлади — тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке билан шартнома имзолангани эълон қилинди. “Бургутлар” яна бир бор ўз мухлисларига яхши таниш футболчини қайтариб, ҳужум чизиғида рақобат ва вариантларни кўпайтиришни мақсад қилгани кўринмоқда.
Маълумотларга кўра, Боаке андижонликлар сафида йилига тахминан 400 минг доллар атрофида маош олади. Бу рақам клубнинг легионерга қанчалик катта ишонч билдираётганини ҳам англатади...