Табризда комендантлик соати: фуқароларга чиқиш тақиқланди
Эроннинг Табриз шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Маълумотларга кўра, шаҳарда фуқароларга соат 20:00 дан кейин кўчага чиқиш қатъий тақиқланган.
Бу ҳақда Azad Iran Telegram-канали хабар берди.
Хабарга кўра, Табриздаги Катта бозор, шунингдек, асосий озиқ-овқат дўконлари фаолияти тўхтатилган. Айрим кичик савдо шохобчалари белгиланган вақтларда ишлаётган бўлса-да, аҳолининг биринчи эҳтиёж товарларига етиб бориши чекланган.
Қайд этилишича, Эрон миллий валютаси — риалнинг кескин...