Уч нафар вояга етмаган боланинг уй-жойга киритилиши таъминланди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2025 йил 19 декабрдаги қароригa асосан, ундирувчи М.А. уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан Яшнобод туманида жойлашган, собиқ турмуш ўртоғига тегишли бўлган хонадонга киритиб қўйилиши белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати 2025 йил 24 декабрь куни Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси К.Байзакова томонидан иш юритувига қабул қилиниб, ижро иши қўзғатилган.
Қарздорга суд қарорини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган...