ДХХ раиси: Ўзбекистон олдида тўртта асосий хавф бор
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов мамлакатда чегара бўлинмалари ҳамда аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида ахборот берди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон учун бугун энг долзарб деб баҳоланаётган тўртта асосий таҳдидни ҳам санаб ўтди.
Қурбоновнинг таъкидлашича, хавфсизлик инфратузилмаси босқичма-босқич кучайтирилмоқда. Хусусан, ҳозирги вақтга келиб давлат чегарасининг 42 фоизи видеокузатув воситалари билан жиҳозланган.