Жаҳон туризми 2025: 10 триллион евролик рекорд қайд этилди
Жаҳон туризм индустрияси 2025 йилни тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар билан якунлади. WTTC баҳолашича, саёҳат ва туризмнинг умумий иқтисодий ҳиссаси тахминан 10 триллион евро атрофига (яъни глобал ЯИМнинг 10,3 фоизига) тенглашган ва ўтган йилга нисбатан 6,7 фоиз ўсган.
WTTC раҳбарияти бу соҳанинг таъсирини янада очиқроқ таърифлади: туризм глобал меҳнат бозорида катта “иш берувчи”га айланиб, миллионлаб одамларни иш билан таъминлаяпти. Ташкилот раҳбарларидан бири Глория Гевара “агар туризм алоҳида мамлакат бўлганида...