Ўзбекистонда илк бор аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Ўзбекистонда 15 январдан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни старт олди. Ушбу кенг кўламли тадбир 28 февралга қадар давом этади ва мамлакатда демографик ҳамда аграр кўрсаткичлар бўйича энг аниқ “катта расм”ни шакллантиришга хизмат қилади.
Адлия вазирлиги маълум қилишича, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида ишлаётган барча ходимларни census.stat.uz портали орқали рўйхатдан ўтишини таъминлаши шарт. Рўйхатдан ўтиш OneID тизими орқали амалга оширилади.