Қатар базасидан чиқиш бошланди, Эрон осмони қайта очилди
Минтақадаги вазият АҚШ–Эрон ўртасида янги тўқнашув эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар кучайгани фонида янада таранглашмоқда. ОАВ хабарларига кўра, АҚШ Қатардаги Ал-Удейд ҳарбий авиабазасидан айрим ходимларини эҳтиёт чораси сифатида олиб чиқишни бошлаган. Манбалар буни “постура ўзгариши” дея баҳолаб, катта кўламли эвакуация эмаслигини таъкидлаган; Қатар расмийлари ҳам бу қадамни ҳозирги минтақавий кескинлик билан изоҳлаган.
Шу орқали минтақадаги хавфсизлик “режими” кучайтирилаётгани сезилмоқда.