Клопп мураббийликка қайтишни ўйлаяпти: «Реал» ё Германия терма жамоаси
«Боруссия Дортмунд» ва «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп яна катта футболга қайтиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, немис мутахассисини қайта ишга қайтишга икки йирик манзил ундаши мумкин: «Реал» ёки Германия миллий жамоаси.
Манба маълумотларига кўра, Клопп узоқ вақтдан буён «Реал»ни бошқариш ғоясига илиқ қараб келган ва бу вариантни ҳозир ҳам жиддий тарзда муҳокама қилмоқда. Яъни гап шунчаки “мулоҳаза” эмас ...