Хотинини тўйга юбормай, ертўлага қамаган эркак қамалди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган 41 ёшли собиқ ҳарбийга суд ҳукми чиқарилди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил 26 июль куни кечқурун у турмуш ўртоғи Г.С.ни Самарқанддаги қариндошлар тўйига кетмоқчи бўлгани учун зўрлик билан ертўлага тушириб, 1 сутка давомида сув ва озиқ-овқат бермасдан, ғайриқонуний озодликдан маҳрум қилган.
Шунингдек, 2025 йил 31 август куни у банк картаси “блок” бўлганини баҳона қилиб, хотинини қўли ва телефон қувватлагич сими билан дўппослаган.