"Ал Иттиҳод" орзуси: Месси исталган шартлар асосида қўшиб олинади...
Саудия Арабистонида катта трансфер орзулари яна бир бор баланд овозда айтилди. Маҳаллий клублардан бирининг президенти Анмар Ал Ҳайли очиқ баёнотида Лионель Мессини ўз жамоасида кўришни жуда исташини билдириб, бу мақсад йўлида мисли кўрилмаган шартларга ҳам рози эканини таъкидлади.
Гарчи аргентиналик суперюлдуз ўтган кузда “Интер Майами” билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирган бўлса-да, Саудия томони бу мавзуни яширмаяпти: агар 38 ёшли ҳужумчи бир куни клубини алмаштириш ҳақида ўйлаб қолса...