Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллионга яқинлашади
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қайта кўриб чиқилган лойиҳасида мамлакатда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш асосий мақсадлардан бири сифатида қайд этилган. The Gulf Observer манбасига таянилган хабарларда 2030 йилга бориб ишлаб чиқариш қарийб 1 миллион донага етиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, йўл харитаси босқичма-босқич ўсишни кўзда тутади: 2026 йилда 460 минг, 2027 йилда 550 минг, 2028 йилда 700 минг донага чиқиш режалаштирилган. 2029 йилда 800 минг донадан ошиб кетиши...