Алкоголь савдосига чекловлар жорий этилиши мумкин. Қозоғистонда!
Қозоғистонда алкоголь истеъмолини чеклаш ва спиртли ичимликлар савдоси устидан назоратни кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Мажлис депутати Магеррам Магеррамовнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар жиноятчиликнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда ва бу инсон салоҳияти йўқотилишига олиб келяпти.
Tengrinews.kz хабарига кўра, депутат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, оғир жиноятларнинг катта қисми маст ҳолатда содир этилишини айтган: ҳар иккинчи қотиллик, ҳар учинчи зўрлаш ва безорилик...