Енгил саноатга солиқ енгиллиги: айрим тадбиркорларга имтиёз берилади
2026–2029 йиллар оралиғида Ўзбекистонда енгил саноат ҳамда унга боғлиқ йўналишларда иш юритаётган қатор корхона ва ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари ҳамда турли енгилликлар жорий этилиши белгиланди. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш механизми ҳам босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Тегишли фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб енгил саноат корхоналарида қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия...