Ханс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг «Реал»дан кетишини қандай қабул қилди?
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг «Реал Мадрид»дан истеъфога чиқарилгани ҳақида ўз муносабатини билдирди. Фликнинг айтишича, футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради ва бундай вазиятда Алонсо билан муносабатлари доимо яхши бўлган.
«Бу футбол, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Хаби билан муносабатларим яхши: биз Леверкузенда танишганмиз ва алоқани узмаганмиз. Унга фақат энг яхши тилакларни тилайман. Ишончим комилки, тез орада унинг ихтиёрида ажойиб лойиҳа пайдо бўлади. У...