Арбелоа "Реал"нинг мағлубиятидан кейин масъулиятни ўз зиммасига олди
Испания Кубогининг нимчорак финалидаги мағлубиятдан кейин “Реал Мадрид” бош мураббийи Альваро Арбелоа ўйиндан кейинги кайфиятни яширмади ва жамоа олдидаги талаблар нақадар қаттиқ эканини очиқ айтди.
Мураббийнинг таъкидлашича, “Реал”дек клубда ҳатто дуранг ҳам оддий ҳолат сифатида қабул қилинмайди — у деярли омадсизлик, ҳатто “кичик фожиа” каби баҳоланади. Мағлубият эса бу босимни янада оғирлаштиради, айниқса рақиб бошқа лигада ўйнайдиган жамоа бўлса.
Арбелоа айбдор қидиришга тушмасдан, биринчи навбатда ўзини олдинга чиқарди.