Ритик Рошан 52 ёшини севгилиси ҳамда яқинлари билан нишонлади
Ҳинд киносининг ёрқин юлдузи Ритик Рошан 11 январь куни 52 ёшга тўлди. Актёр туғилган кунини севгилиси Саба ва яқин инсонлари даврасида, сокин ва самимий муҳитда нишонлади. Ҳашаматли шоулар эмас, балки илиқ суҳбатлар ва миннатдорлик кайфияти бу куннинг асосий безаги бўлди.
Тантана ортидан Ритик Рошан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида чуқур маънога эга, ҳиссиётларга бой изоҳ қолдирди. У дунёга, оиласига, дўстларига ва мухлисларига миннатдорлик билдирди. Актёр унга ёзган, қўнғироқ қилган...