Севинч Мўминова қандай турмуш ўртоқ хоҳлашини айтди (видео)
Хонанда Севинч Мўминова Мирсадикова билан бўлган суҳбатида ҳаётидан кутаётган инсон ҳақида очиқчасига фикр билдирди. Унинг айтишича, у Аллоҳдан нафақат ўзини бахтли қила оладиган, балки ўзи ҳам бахт улаша оладиган инсонни сўрайди.
Хонанданинг сўзларига кўра:
“Баъзи пайтлар Аллоҳдан сўрайман: Аллоҳим, менга мос бўлган, мен унга бахт келтира оладиган, у ҳам менга бахт келтира оладиган инсонни учрат. Мен фақат мени бахтли қиладиган деб сўрамайман. Аксинча, мен у учун хайрли, керакли инсон бўлай, у ҳам менга хайрли бўлсин.