Хаби Алонсо ишдан кетишини “галактикос” маданиятига боғлади
Душанба куни “Реал Мадрид” расман Хаби Алонсони бош мураббийлик лавозимидан озод этганини маълум қилди. Ортидан эса испаниялик мутахассиснинг кетиши атрофидаги янги тафсилотлар оммага чиқа бошлади.
“The Athletic” нашрининг ёзишича, Испания Суперкубоги финалидан кейин Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф этилган. У ерда “қироллик клуби” бош директори Хосе Анхел Санчес билан учрашув ўтказилган ва унда мураббийга ҳамкорлик тўхтатилиши ҳақида хабар берилган.
Манбага кўра, Алонсо бу қарорни осон қабул қилмаган.