Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
14 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, соат 23:59 да туманнинг Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берган. Ўшандан сўнг, ФВББга тезкор хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да ҳолатга етиб бориб, фаол ҳаракат қилиб, 00:37 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида тан...