Таиландда кран поезд устига қулади: 22 нафар қурбон, 80 киши яраланган
Таиланднинг шимоли-шарқида ҳақиқий фожиа содир бўлди: йўловчи поезд устига қурилиш крани қулаб тушиб, таркиб релсдан чиқиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 22 киши ҳалок бўлган, 80 га яқин одам турли даражада жароҳат олган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 09:00 атрофида Накхонратчасима провинциясининг Сикхио округида — Бангкокдан 230 км шимоли-шарқда рўй берган. Поезд пойтахтдан Убонратчатхани томон ҳаракатланаётган пайтда, тезюрар темирйўл лойиҳаси доирасидаги қурилиш...