АҚШ ва Эрон: Ризо Паҳлавийнинг муросасиз сиёсати...
АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ва Эроннинг 1979 йилда тахтдан ағдарилган шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли, шаҳзода Ризо Паҳлавий ўртасида махфий учрашув бўлгани ҳақида Axios нашри хабар берди. Суҳбатнинг тафсилотлари ҳозиргача ошкор этилмаган, аммо манбаларга кўра, улар Эронда давом этаётган аксилҳукумат намойишларини муҳокама қилган.
65 ёшли Ризо Паҳлавий, ҳозирда АҚШда яшаб, Эроннинг йирик шаҳарларини эгаллашга ундаган намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда. 11 январь куни Fox News телеканалига интервью берган у...